Европа ва Америка автомобиль гигантлари "Tesla" билан жиддий рақобатга киришмоқда

21:50 12 Февраль 2022 Дунё
1204 0

Фото: Reuters

Электромобиллар ишлаб чиқариш учун "Volvo" 1,1, "General Motors" 6,6 миллиард доллар миқдорида сармоя киритади.

"Volvo Cars" келаси бир неча йил ичида бутунлай электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтиш учун Гётебургдаги заводига 1,1 миллиард доллар сармоя киритади.

Компания маълумотларига кўра, янги технологиялар ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари ва аккумуляторлар йиғиш ташкил қилинади. 

"Volvo" 2025 йилга бориб сотиладиган автомобилларнинг 50 фоизини, 2030 йилга келиб эса 100 фоизи электромобиллар ташкил этади. 

Шу мақсадда 2021 йилда компания аккумулятор ишлаб чиқаришга ихтисослашган Нортволт тадқиқот ва ишланмалар марказини ташкил этиш ва Гётебургда аккумулятор заводини қуришни эълон қилди. Потенциал ишлаб чиқариш қувватини 2026 йилда йилига 50 гигаватт-соат даражасига етказиш режалаштирилган. Мазкур йўналишга жами бўлиб 3,3 миллиард доллар сармоя йўналтирилмоқда.

Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилари Европа Иттифоқининг 2035 йилдан бошлаб янги ички ёнув двигателли транспорт воситаларини сотишни тақиқлаши режалаштирилгани муносабати билан мазкур йўналишга катта қизиқиш билдирмоқда. 

Айни пайтда Европа ва Америка автомобиль гигантлари "Tesla“ билан рақобатлашишга ҳам интилмоқда. Энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилардан бири "General Motors" электр пикаплар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва янги аккумулятор заводини қуриш учун 6,6 миллиард доллар сарфлайди. Компания "Tesla"дан ўзиб кетишни ва 2025 йилга бориб йилига бир миллионтагача электромобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер