Европа Иттифоқи Украинага яна ҳарбий ёрдам ажратиши ҳақида маълум қилди
Фото: AP
Европа Иттифоқи Украинага 500 миллион евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади.
Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинага яна 500 миллион евро миқдоридаги ҳарбий ёрдам беради, шунингдек, ташкилотга аъзо давлатлар яқин кунларда Россия нефтига эмбарго эълон қилиш бўйича келишувга эришади. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррел айтиб ўтди.
«Мен Европа Иттифоқи вакили сифатида Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун 500 миллион евро миқдоридаги янги транш ажратилишини эълон қилмоқчиман. Шундай қилиб, умумий сумма икки миллиард еврони ташкил этади», — деган Хосеп Боррел.
Боррелл 12 май куни биринчи марта Украинага ҳарбий ёрдам ажратиш режасини эълон қилди. Тахминларга кўра, янги йирик пакет учун маблағ Европа Тинчлик Жамғармасидан ажратилади. Аммо бу режа ҳали келишилмаган. Маблағ ажратиш бўйича таклиф Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритилиши кутилмоқда.
Март ойи бошидан бери Европа Иттифоқи Жамғармадан Украинага қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар хариди учун 1,5 миллиард евро ажратди. Бундан ташқари, ташкилотдаги кўплаб давлатлар ҳам ушбу мамлакатга қурол-яроғ етказиб берган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг