Европа Иттифоқи Украинага қандай шартлар эвазига 50 миллиард евролик кўрсатишини маълум қилди
Иллюстратив фото
Агар Киев коррупцияга қарши ислоҳотларни амалга оширсагина Европа Иттифоқи Украинага 50 миллиард евро миқдорида ёрдам пакетини тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда Еврокомиссия (ЕК) вице-президенти Валдис Домбровскис айтиб ўтди.
“Биз бу пулдан тўғри фойдаланиш қобилияти устида ишлашимиз керак”, дейди Европа комиссари.
Унинг қўшимча қилишича, Украина қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, порахўрлик ва коррупцияга қарши кураш бўйича ислоҳотларни амалга оширсагина бу миқдор тўлаб берилади.
Аввалроқ, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи Россиянинг музлатиб қўйилган активларидан Украинани тиклаш учун фойдаланиш бўйича қонун тайёрлаш устида иш бошланганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Украинага бюджет тақчиллигини қоплаш учун 50 миллиард доллар ажратишни режалаштирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг