Европа Иттифоқи Россия мудофаа вазирига қарши санкциялар қўлламоқчи — WSJ
Фото: РИА «Новости»
Европа Иттифоқи Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни санкциялар рўйхатига киритишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда "The Wall Street Journal" нашри дипломатик доиралардаги манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Шунингдек, бу рўйхатда Россия ҳарбий-денгиз флоти штаб бошлиқлари, президент маъмурияти раҳбари Антон Вайно ва Интернет тадқиқот агентлиги ташкилоти ҳам бўлиши керак.
21 февраль куни Россия президенти Владимир 21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донецк халқ республика ва Луганск халқ республикаси мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолади.
Шундан сўнг Россия Федерациясига нисбатан АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада ва бошқа давлатлар томонидан санкциялар жорий этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг