Европа Иттифоқи коронавирусга қарши иккита вакцинадан воз кечмоқчи

15:06 17 Апрель 2021 Дунё
1535 0

Европа Иттифоқи "COVID-19"га қарши ”AstraZeneca“ ва ”Johnson & Johnson" вакциналари туфайли келиб чиқаётган муаммолардан хулоса чиқариши мумкин. Унга кўра, келгуси йилда ушбу препаратлардан фойдаланмаслик назарда тутилмоқда.

Манба кўра, Европа Иттифоқи "Pfizer Inc/BioNTech" вa "Moderna Inc" компаниялари вакциналарига асосий эътиборни қаратади.

Франция Иқтисодиёт вазирлиги вакили Аньес Панье-Рюнаше"BFMTV“ каналига берган интервьюсида «Бунинг эҳтимоли жуда юқори», деб айтган.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи келгуси йил учун "Pfizer Inc/BioNTech" вa "Moderna Inc“ вакциналаридан фарқли ўлароқ, ”AstraZeneca“ ҳамда ”Johnson & Johnson" препаратлари бўйича янги шартномаларни муҳокама қилишни бошламаган.

Сўнгги пайтларда "AstraZeneca“ ва ”Johnson & Johnson" компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакциналар билан эмланганларда тромбоз (қон қуюқлашиш) ҳолатлари пайдо бўлаётгани ҳақида жуда кўп хабарлар тарқалмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер