Европа Иттифоқи Эронга қарши янги санкциялар жорий этишга чақирилди

10:45 23 Апрель 2024 Дунё
633 0

Фото: Reuters

Бельгиядан Европа Парламенти аъзоси Ассита Канко Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррелга йўллаган мактубида 13 апрелдан 14 апрелга ўтар кечаси Исроилга уюштирилган ҳужум туфайли Эронга қарши янги санкциялар қўллашга чақирди.

Канко ўз мактубида Эронга баллистик ракета компонентларини етказиб беришни тақиқлашни таклиф қилган.

Унинг сўзларига кўра, бу масала охирги ойларда Эроннинг ҲАМАСни қўллаб-қувватлагани учун мумкин бўлган санкция сифатида муҳокама қилинган, бироқ аъзо давлатлар бир тўхтамга кела олмаган.

Шу йилнинг 13 апрелдан 14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроилга ҳужум қилди. Бу 1 апрель куни Дамашқдаги Эрон консуллигига қарашли бинога ракета ҳужумига жавоб тариқасида амалга оширилди.

Исроил томон 170 га яқин дрон ва 150 қанотли ва баллистик ракеталар учирилди. Уларнинг деярли барчаси Исроил, АҚШ ва Иордания ҳарбийлари томонидан ушланган.

Исроил расмий маълумотларига кўра, ҳужум мамлакат жанубидаги Неватим ҳарбий базасига озгина зарар етказган. Исроил армиясининг таъкидлашича, бу эронликларнинг асосий мақсади эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер