Европа фақат АҚШ ҳарбий мавжудлигига таянмасдан, ўзи кучли НАТО мудофаасини қуриши керак — Швеция бош вазири

21:44 11 Март 2024 Дунё
380 0

Фото: Globallookpress.com

Европа фақат АҚШ ҳарбий мавжудлигига таянмасдан, ўзи кучли НАТО мудофаасини қуриши керак. Бу фикрни Швеция бош вазири Ульф Кристерссон «Politico» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Европадаги НАТО давлатлари етарлича кучли мудофаа яратиши керак, шунчаки Америка Қўшма Штатлари кучли мудофаани таъминлашига ишонмасдан ва бунинг учун пул тўламасдан», дейди сиёсатчи.

Шунингдек, у Стокгольм ва барча Европа давлатлари иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида Хитойга қарамликни камайтириши зарурлигини таъкидлади.

Аввалроқ, НАТОнинг Брюсселдаги қароргоҳида қиролликнинг ҳарбий блокка кириши шарафига ўтказилган тантанали маросимда Швеция байроғи кўтарилган эди. Шунингдек, тадбир давомида НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг матбуот анжумани ўтказди. Унинг қайд этишича, Шимолий Атлантика альянси ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштирган НАТО давлатлари сонини Швеция ҳисобига кўпайтиришни режалаштирмаяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер