Евроосиё гуруҳининг ялпи мажлиси доирасида Ўзбекистон делегацияси томонидан Қирғиз Республикаси вакиллари билан икки томонлама учрашув ўтказилди
2023 йил 4-8 декабрь кунлари Санья шаҳрида (Хитой Халқ Республикаси) бўлиб ўтаётган Евроосиё гуруҳининг 39-ялпи мажлиси доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Ш.Сохибназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қирғиз Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Молиявий разведка давлат хизмати раиси К.Асангулов билан икки томонлама учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар Евроосиё гуруҳининг 2-босқич ўзаро баҳолаш якунига кўра аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида тайёрланган Қирғиз Республикасининг 5-тараққиёт ҳисоботи лойиҳасини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида идоралараро ҳамкорликнинг натижаларини кўриб чиқдилар ҳамда мазкур соҳадаги хавфларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.
Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Евроосиё гуруҳи Ялпи мажлисидаги иштироки давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг