Ерёнғоқнинг янги “Лидер” нави яратилди
Фото: Архив сурат
Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Тошкент давлат аграр университети Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Махфурат Аманова ҳам 17 йил давомида ерёнғоқнинг янги турини яратиш устида бир қатор илмий изланишлар олиб борди.
Изланишлар самараси ўлароқ, олима ерёнғоқнинг дунё бозори ва маҳаллий деҳқон фермер хўжаликларининг талабларини қондира оладиган эртапишар, серҳосил, йирик қизил уруғли, уруғи таркибида мой ва оқсил миқдори юқори бўлган “Лидер” навини яратишга ва Давлат Реестрига киритилишига муваффақ бўлди.
“Лидер” навли ерёнғоқ Америка, Ҳиндистон ва Хитой навлари билан тўлиқ рақобатлаша олади. Қолаверса, ушбу нав ҳосилдорлиги 6,5 тоннани ташкил этиши аҳамиятлидир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг