“Эртаси куни ўлдириладиган одамга овқат беришнинг маъноси йўқ” — Жозеп Боррель Ғазодаги инсонпарварлик ёрдами ҳақида

23:37 27 Ноябрь 2023 Дунё
688 0

Фото: Reuters

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель Барселонада ташкил этилган Ўрта Ер денгизи иттифоқ форуми йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Фаластин — Исроил можаро ҳудудидаги вазият ҳақида гапирар экан, у ерда эртага ўлдирилиши мумкин бўлганларга гуманитар ёрдам кўрсатишни маъносиз, деб билишини айтди.

“Биз тинч аҳолининг азоб-уқубатларини енгиллаштиришимиз керак. Бунинг учун эса инсонпарварлик ёрдами ҳажмини ошириш керак. Лекин эртаси куни ўлдириладиган одамга овқат беришнинг маъноси йўқ”, деди у.

Боррелнинг қўшимча қилишича, янги қурбонларга йўл қўймаслик учун ўққа тутишни тўхтатиш керак. Унинг қўшимча қилишича, инсонпарварлик ёрдами зарур, аммо бу етарли эмас. Шу ўринда Европа дипломатияси раҳбари томонлар ўртасида узоқ муддатли сулҳ битимини тузишни устувор вазифа, деб атади.

Боррелга кўра, ҲАМАС Ғазо секторини ҳарбий назоратга олиши керак.

Аввалроқ, Қатар Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мажид бин Муҳаммад ал-Ансорий Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторидаги гуманитар сулҳни яна икки кунга узайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилганди.

Бунгача Жозеп Боррель Фаластин давлатининг ташкил этилиши ва унинг Ғазо сектори устидан назорати Исроил учун хавфсизликнинг энг яхши кафолати экани айтганди.

Унинг фикрича, Ғазо бутун минтақани беқарорлаштириши мумкин бўлган назоратсиз қуролли гуруҳлар қўлига ўтиб кетишининг олдини олиш учун бу ҳудуд ўз халқи вакили бўлган давлат томонидан бошқарилиши керак.

Яқин Шарқдаги вазият 7 октябрь куни Ғазо секторидан Исроилга Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати жангариларининг кириб келиши, Исроил билан чегарадош ҳудудлар аҳолисининг ўлдирилиши ва 200 нафардан ортиқ, жумладан, болалар, аёллар ва қарияларнинг гаровга олин олиниши билан кескин ёмонлашди. ҲАМАС ҳужумни Исроилнинг Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади.

Шундан сўнг Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху мамлакат уруш ҳолатида эканлигини эълон қилди. Мамлакат мудофаа кучларининг жавоб операцияси “Темир қиличлар” деб аталди ва унинг мақсади ҲАМАСни йўқ қилиш ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер