Эртага "Тошкент — Хожикент — Тошкент" поезд йўналишида 2 та рейс бекор қилинади
2021 йил 14 июнь куни Тошкент — Хожикент — Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2 та рейси бекор қилинади. Бу ҳақда “Oʼztemiryoʼlyoʼlovchi” АЖ маълум қилди.
«Тошкент минтақавий темир йўл узели» УКга қарашли "Қодирия — Оққовоқ" бекатлари оралиғининг 19-километридан 20-километригача бўлган темир йўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу сабабли, 2021 йил 14 июнь куни соат
07:10 да – «Тошкент – Хожикент»
10:10 да – «Хожикент – Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.
Шу куни соат 14:06, 16:42, 17:31 ҳамда 19:13 да ҳаракатланадиган – «Тошкент–Хожикент-Тошкент» йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди" дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг