Эртага коллеж ва техникумларга қабул якунланади
2023 йил 10 август куни профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникумлар) га абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланган эди.
Абитуриентларни рўйхатга олиш Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтида “Профессионал таълим муассасаларига қабул (https://my.uzbmb.uz/service/67)” бўлими орқали амалга оширилмоқда.
10 сентябрь — профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олишнинг сўнгги куни ҳисобланади.
Шу сабабли профессионал таълим муассасаларида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентлар эртага 23:59 га қадар рўйхатдан ўтишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг