Эртага Болалар китоби ҳафталигига старт берилади

20:05 01 Апрель 2019 Жамият
2524 0

Иллюстратив фото

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2 апрель — Халқаро болалар китоби куни муносабати билан 2 — 5 апрель кунлари “Болалар китоби ҳафталиги” бўлиб ўтади. Бу ҳақда Агентликнинг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги расмий каналида хабар қилинди.

Ҳафталик доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган:

2 апрель соат 10:00 ва 14:00 да

“Ижод” ўқув залида кутубхона бўйлаб саёҳат;

3 апрель соат 10:00 да

  • “Мовий жомадон билан бирга. Эртактерапия” лойиҳаси асосида кутубхона ходимларининг Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларига ташрифи;
  • “Юбиляр эртак китоблари меҳмонда” мавзуида эртаклар оламига саёҳат;
  • “Топган топалоқ” номли топишмоқлар мусобақаси;
  • “Эртакдаги қаҳрамонни топ” номли мусобақалар бўлиб ўтади.

соат 12:00 да

  • Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон асарларини овозли ўқиш ва ўқилган асарлар муҳокамаси;
  • “Рус масалнависи Иван Криловнинг масаллари саҳифаларда” мавзуидаги давра суҳбати;

4 апрель соат 10:00 да

Тошкент шаҳридаги 59 ҳамда 244-мактабларда “Кутубхона сайёраси бўйлаб саёҳат” ҳамда “Нима? Қаерда? Қачон?” номли викторина;

5 апрель соат 10:00 ва 12:00 да

“Ижод” ўқиш залида “Севимли китобим муқоваси” ҳамда ёрма (крупа)дан расм тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтади.

Барчани тадбирларда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз!

Қўшимча маълумотлар учун: 99 000 53 20.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер