16 майдан Тошкент ҳайвонот боғи ўз фаолиятини қайта бошлайди

22:50 15 Май 2020 Жамият
1435 0

Тошкент шаҳридаги ҳайвонот боғи 16 май, шанба кунидан қайта очилиши сабабли ота-оналар ва уларнинг фарзандларини ўз бағрига чорлади.

“Ҳайвонот боғимиздаги жониворлар: жирафалар, бегемотлар, филлар ва бошқа ҳайвонлар сизларни соғинган ва учрашувни интиқ бўлиб кутмоқда. Биз эса саёҳатни севувчи ёш ташриф буюрувчилар юзида табассум ва қувончни кўрмоқчимиз. Ҳайвонлар салтанатига ташриф буюриб унутилмас таассуротларга эга бўласиз, деган умиддамиз. Сизларни катта-кичик, ажойиб мавжудотлар жамланган ҳайвонот боғимизда кутиб қоламиз”, — дейилади Тошкент ҳайвонот боғининг “Telegram”даги каналида.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳайвонот боғи 19 мартдан бошлаб коронавирус сабаб вақтинчалик ёпилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер