Эроннинг “Трактор” клуби Элит чемпионлар лигаси мусобақасини тарк этди

11:18 15 Апрель 2026 Спорт
176 0

Кеча, 14 апрель куни футбол бўйича Осиё Элит чемпионлар лигаси мусобақасининг ним чорак финал босқичи ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Эроннинг “Трактор” клуби Бирлашган Араб Амирликларининг “Шабаб Ал-Аҳли” жамоаси билан беллашди.

Жидда шаҳрида бўлиб ўтган мазкур баҳс БАА вакилининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг дастлабки бўлимида ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошида “Трактор” посбони Алиризо Бейранванд сўнгги умид фоли сифатида Сардор Азмунни тўхтатиб қолгани учун майдондан четлатилди.

65-дақиқада Юрий Сезар пенальтидан ҳисобни очди. 80-дақиқада “Шабаб Ал-Аҳли”нинг эронлик легионер футболчиси Саид Иззатуллоҳи жамоасининг иккинчи голини киритди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Матеусао ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

Шу тариқа Эрон чемпиони мусобақадаги иштирокини якунлади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одилжон Ҳамробеков ўйинни асосий таркибда бошлади ва майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Унинг ҳаракатлари “Sofascore” портали томонидан 6,6 баллга баҳоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер