Эрондаги зарбалар оқибатида 19 мингдан ортиқ фуқаролик объекти зарар кўрди

20:47 11 Март 2026 Дунё
296 0

АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудига йўллаган зарбалари натижасида 19 мингдан ортиқ фуқаролик объекти шикастланган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Эрон Қизил Ярим ой жамияти вакили Мужтабо Холидийга таяниб хабар бермоқда.

— Ҳозирга келиб Америка-сионистик коалициясининг шафқатсиз зарбалари оқибатида қарийб 19 734 та фуқаролик объекти зарар кўрди, шундан 16 191 таси турар жой биноларидир, — деб қайд этди у.

Аввалроқ Ливаннинг “Al Mayadeen” телеканали Эрон АҚШ билан музокараларни қайта тиклаш учун ўз шартларини илгари сургани ҳақида хабар берган эди.

Теҳрон Вашингтондан келажакда Ислом республикасига ҳужум қилмаслик кафолатини беришни, репарация (етказилган зарарни қоплаш тўлови) тўлашни, шунингдек, Эрон ўз атом энергетикаси объектларида тўлиқ ядро ёқилғиси циклини амалга оширишига розилик беришини қатъий талаб қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер