Эрондаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг 70 фоизи киберҳужум туфайли ишдан чиққан

13:15 20 Декабрь 2023 Дунё
671 0

Фото: Архив сурат

Эрондаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг деярли 70 фоизи киберҳужум натижасида бугун ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Ёқилғи қуйиш шохобчасидаги муаммога “дастурий таъминот муаммоси” сабаб бўлган. Эрон нефть саноати вазирлигининг маълум қилишича, ёқилғи қуйиш шохобчаларининг 30 фоиздан ортиғи ҳамон ишламоқда. Мамлакатда 33 мингга яқин ёқилғи қуйиш шохобчалари мавжуд.

Киберҳужум ортида “Gonjeshke Darande” ёки “Йиртқич чумчуқ” номи билан машҳур бўлган хакерлар гуруҳи бўлиши мумкинлиги гумон қилинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер