Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган 3 киши қатл қилинди

12:14 26 Июнь 2025 Дунё
302 0

Кеча, 25 июнь куни Эрон ҳукумати Исроил миллий разведка агентлиги — «Моссад»га жосуслик қилишда айбланган 3 нафар фуқарони қатл қилди. Бу ҳақида «Reuters» нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, қатл қилинган шахслар «Моссад» жосуслик ташкилоти томонидан ёлланган ҳамда Эрон ҳудудига махсус ускуналарни ноқонуний йўллар билан олиб киришда кўмаклашган. Мазкур ускуналар ёрдамида эса Эрондаги юқори даражали шахсларга суиқасд уюштирилган бўлиши мумкин.

«Fars» агентлиги берган маълумотларга кўра, 12 кун давом этган Эрон-Исроил можаросида жами 700 нафар шахс «Моссад» жосуслик ташкилотига ишлашда гумонланиб қўлга олинган.

«Исроилнинг Эронга қарши ҳужуми бошланган 13 июнь кунидан буён, Эрон разведкаси ва хавфсизлик кучлари 700 дан ортиқ гумонланувчи шахсни Исроил жосуслик тармоғига маълумот етказишда айблаб, ҳибсга олишга муваффақ бўлди», — дейилади агентлик хабарида.

Қўшимча қилинишича, жосусликда гумонланиб ҳибсга олинган шахслар Эрондаги ядровий олимларнинг ўлдирилишидан тортиб, мамлакатнинг ядровий дастурини ишдан чиқаришга қаратилган ҳаракатларда ҳам фаол бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер