Эронда 40 кундан бери интернет йўқ

15:47 10 Апрель 2026 Дунё
378 0

Эронда интернет алоқаси қарийб 41 кундан бери деярли тўлиқ мавжуд эмас. Бу ҳақда ТАСС NetBlocks ташкилотига таяниб хабар бермоқда.

«Эронда интернетнинг ўчирилиши 42-кун, яъни 984 соатдан бери давом этмоқда», — дейилади хабарда.

Бундан олдин NetBlocks бутун дунёдаги кузатувлар тарихида мамлакат миқёсидаги энг узоқ давом этган блокировка эканини қайд этган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка етакчиси Дональд Трамп Ҳўрмуз бўғози зудлик билан очилиши шарти билан АҚШ Эронни бомбардимон қилишни икки ҳафтага тўхтатишини маълум қилган эди.

Эрон ҳукумати сулҳга розилигини тасдиқлади. Теҳроннинг расмий баёнотида айтилишича, мамлакат «буюк ғалабага эришди ва жиноятчи Американи ўзининг ўн банддан иборат режасини қабул қилишга мажбур этди».

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи алоҳида хабарида икки ҳафта давомида кемалар Эрон ҳарбийлари билан ўз ҳаракатларини мувофиқлаштирган ҳолда Ҳўрмуз бўғози орқали ўтишлари мумкинлигини тасдиқлади.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу маъмурияти яҳудий давлати АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Эрон билан икки ҳафталик сулҳ тузиш қарорини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер