Эрон ядровий қуролдан узоқ муддатга воз кечишга тайёр — Трамп

14:33 17 Апрель 2026 Дунё
257 0

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда ўтказилган журналистлар билан мулоқот чоғида Эроннинг ядровий дастури юзасидан муҳим баёнот берди.

Трампнинг таъкидлашича, расмий Теҳрон 20 йилдан ортиқ муддат давомида ядровий қуролга эга бўлмаслик мажбуриятини қабул қилган.

«Бизда жуда қатъий баёнот бор. Эрон 20 йилдан ортиқ вақт давомида ядровий қуролга эга бўлмайди. Улар келишувга эришмоқчи. Биз улар билан жуда яхши муносабатдамиз», — деган у.

Шунингдек, Оқ уй раҳбари АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда ижобий силжиш борлигини билдириб, томонлар ўртасидаги эҳтимолий келишув яқинлашиб бораётганини айтган. Унинг сўзларига кўра, музокарачилар ҳафта охирида яна учрашиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер