Эрон Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи бошланди

15:53 14 Сентябр 2022 Сиёсат
756 0

Фото: president.uz

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий 14 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд аэропортида уни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Олий даражадаги Ўзбекистон – Эрон музокаралари бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқади. Музокаралар якунида қатор ҳужжатлар имзоланади.

Иброҳим Раисий Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида ҳам иштирок этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер