Эрон миллий валютасининг номини ўзгартирмоқчи

23:45 04 Май 2020 Дунё
2166 0

Фото: РИА Новости

Эронда миллий валютани деноминация қилиш ва номини ўзгартиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси тасдиқланди. Бу ҳақда ISNA агентлиги хабар бермоқда.

Қонун лойиҳасига мувофиқ шу пайтгача риал деб аталиб келган миллий валютанинг номи туман деб ўзгартирилади. Пул алмашишида 1 туман 10 минг риалга тенг бўлади.

Пул алмашиши жараёни босқичма-босқич амалга оширилади. Уч йил давомида туман ҳам, риал ҳам муомалада бўлади. Янги қонун кучга кирганидан кейин Марказий банк икки йил давомида янги пулга ўтиш жараёнини бошлаши керак.

Эрон ҳукумати Марказий банк таклиф қилган пул ислоҳоти лойиҳасини 2016 йилдаёқ қабул қилган эди. Лойиҳа бир неча йил муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, туман 1932 йилгача Эронда муомалада бўлган, сўнг риалга ўтилган

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер