Эрон Исроил АҚШ розилигисиз ҳужум қилишга журъат этмаслигини айтди

20:48 10 Февраль 2026 Дунё
487 0

Исроил Эронга АҚШ билан келишмасдан туриб ҳужум қилишга журъат этмайди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Багоий маълум қилди. Унинг сўзларини ТАСС келтирди.

«Тажриба шуни кўрсатадики, Исроил режими томонидан амалга оширилаётган ҳаракатлар, албатта, АҚШнинг розилиги ва ҳамкорлиги билан бажарилади. Шунинг учун, агар тажовуз содир этилса, Эроннинг жавоби уларни қилган ишидан қаттиқ афсуслантиради», — деди у.

Аввалроқ Дональд Трамп Эрон томон «улкан армада» йўл олганини маълум қилган эди. Америка томони Теҳрон музокаралар столига ўтиб, ядровий қуролдан тўлиқ воз кечишни назарда тутувчи адолатли ва тенг ҳуқуқли келишув тузишига умид билдирган.

Шу билан бирга, АҚШда «кейинги зарба янада кучлироқ бўлади» деган огоҳлантириш ҳам янгради. Бу баёнот 2025 йил ёзида Ислом республикасига берилган зарбаларга ишора сифатида айтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер