Эрон ҳукумати Ҳўрмуз бўғози орқали ўтиш учун ҳақ ундириш тўғрисидаги қонунни тайёрлади

23:01 30 Март 2026 Дунё
753 0

Эрон парламенти яқин орада қабул қиладиган янги қонунга мувофиқ, Ҳўрмуз бўғози орқали кемаларнинг ўтиши пуллик бўлади. Бу ҳақда Мажлиснинг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Алаэддин Боружерди маълум қилди, унинг сўзларини SNN телеканали келтирмоқда.

— Биз Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ назорат қиламиз. Тез орада Мажлис томонидан қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан ушбу сув йўлида янги тизим ҳукмронлик қилади. Хавфсизликни таъминлаш ва кемаларга хизмат кўрсатиш қонун лойиҳасида кўзда тутилган йиғимлар ёрдамида амалга оширилади, — деб таъкидлади у.

Бундан олдин Эрон парламентининг ободонлаштириш қўмитаси раҳбари Муҳаммад Ризо Ризои Кучи ҳам мамлакат парламенти Ҳўрмуз бўғози орқали ўтадиган кемалардан ҳақ ундириш тўғрисидаги қонунни қабул қилишини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер