Эрон АҚШ ва Исроил ҳужумларидан 85 мингта фуқаролик объекти зарар кўрганини маълум қилди
Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливандга таяниб ТАСС хабар беришича, АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 85 мингдан ортиқ фуқаролик объекти шикастланган.
Қайд этилишича, улардан 64 583 таси турар жой биноларидир.
— Уруш бошланганидан бери 85 176 дан ортиқ фуқаролик объекти зарар кўрди, шундан 64 583 тадан зиёди турар жой бинолари ва 19 694 таси тижорат биноларидир, — деди Коливанд.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг