Эрон АҚШ ва Буюк Британия ҳарбий базасига ракета отди
Эрон Ҳинд океанидаги АҚШ ва Буюк Британия ҳарбий базасига ракета отди, деб хабар бермоқда BILD нашри.
Билдирилишича, Эрон Ҳинд океанидаги «Диэго Гарция»даги АҚШ-Буюк Британия ҳарбий базасига иккита ўрта масофали ракеталарни учирган. АҚШ ҳукумати расмийларининг маълум қилишича, иккала ракета ҳам нишонга етиб бормаган.
Ракеталардан бири парвоз вақтидаёқ носозлик сабаб ишдан чиққан. АҚШ ҳарбий кемаси иккинчи ракетага қарата тутиб қолувчи ракета отган. Унинг муваффақиятли уриб туширилгани ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.
Хабарларда Эрон томонининг ҳарбий базага йўлаган зарбаси қачон аниқлангани аниқ кўрсатилмаган. АҚШ ва Буюк Британия расмийлари батафсил маълумот бермаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг