Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолати ҳақида хабар берганлар 27 минг сўм миқдорида рағбатлантирилади
Фото: Архив сурат
Ҳукумат қарори билан Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ, ер назорати ҳокимликлар томонидан, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.
Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:
— ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
— электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
— ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
— ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
— суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.
Маълум қилинишича, эндиликда ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг