Эркин ва фаровон ҳаётимиз асоси
Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги муносиб хизматлари учун Хоразм вилоятидан ҳам турли соҳа вакилларидан бир гуруҳи «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирландилар. Бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ушбу мукофот ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Шундан сўнг байрам тадбирининг бадиий қисми вилоят мусиқали драма театрида давом этди. Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов барча-барчани қутлуғ сана билан табриклаб, Конституциямизнинг ҳаётимизда тутган ўрнига алоҳида тўхталди. Бош Қомусимиз мамлакатимизда инсон қадри, унинг эркин ва бахтли-саодатли ҳаётини таъминлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мустаҳкам асоси эканини таъкидлади.
Байрам тадбири санъат усталари ва ижрочи ёшлар томонидан тайёрланган бадиий-мусиқий дастур билан давом этди.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг