Ерга яқин одамлар

18:14 22 Февраль 2022 Жамият
847 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти Фурқат тумани «Кўк дўппи» маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилаётган Жамила ая Юнусованинг оддий ҳақиқати мана шу!

Аянинг айтишича, ерга меҳр қўйиб, ризқ-барака яратиш билан машғул одамнинг рўзғоридан тўкинлик аримайди, касалликни унутади. Буни ўзи ва маҳалладошлари ҳаёти мисолида исботлашга уринади ая.

— Айниқса, инсон кексайгани сари тани-жонида қувват камайиб боравераркан, — дейди Жамила ая. — Лекин ерга яқин бўлсангиз, бунга жавобан ер ҳам сизга куч бераркан. Ишонинг! Масалан, мен касал бўлишни умуман эсдан чиқарганман. Томорқамиздаги 17 сотих майдонда иссиқхона қурганмиз ва йил давомида булғор қалампири, бодринг-помидор, лимон, турли кўкатлар етиштирамиз. Иссиқхона юмушлари доим ҳаракатда бўлишга ундайди. Ҳаракатда бўлиб турсанг, вужудингда қон айланиб турса, «Қон босимим ошди» ҳам демас экан, юракни ҳам чангалламас экан одам. Яна бир муҳим жиҳат, фарзандларимга, набираларимга ўрнак бўляпман. Улар ҳам ёнимда ер билан тиллашиб, меҳнат қилган асло хор бўлмаслигини англаб етмоқдалар.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер