Ерга улкан астероид яқинлашмоқда

10:02 12 Январь 2021 Дунё
3239 0

Астрономларнинг маълум қилишича, яқин икки кун ичида потенциал жиҳатдан хавфли бўлган 2020 WU5 астероиди Ердан саккиз миллион километр узоқликда учиб ўтади. НАСА реактив ҳаракатланиш лабораторияси веб-сайтида унинг орбитаси траекторияси келтириб ўтилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

2020 WU5 астероиди илк бор 2020 йил 29 ноябрда NEOWISE (Wide-Field Infrared Survey Explorer) космик телескопи томонидан олинган суратларда аниқланиб, шу йили 4 декабрь куни Халқаро Астрономия иттифоқи (IAU) электрон кичик сайёралар доирасига киритилганди.

Фазовий жисм орбиталари ерни ташқаридан кесиб ўтадиган ер атрофидаги объектлар, яъни «аполлонлар» гуруҳига мансубдир. Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, унинг диаметри 0,5 —1,1 километрни ташкил қилади.

2020 WU5 самода Қуйруқ, Яккашох, Кичик Ит, Эгизаклар ва Аравакаш юлдузлар туркуми фонида ўрнини алмаштириб юради.  

Астериоднинг Ерга максимал яқинлашиши 13 январдан 14 январга ўтар кечаси кутилмоқда. Шу пайтда унинг ёрқинлиги 12,9 юлдузли катталик, бурчак тезлиги эса дақиқасига 33,4 бурчак сониясини ташкил қилади.

Шимолий ярим шарнинг ўрта кенгликларида ушбу ҳодисани кузатиш учун яхши имконият мавжуд. Астрономик жисмни ҳатто объективи диаметри 200 мм. бўлган телескопда ҳам кузатиш мумкин.

Астероид Ердан етарлича узоқ масофада учиб ўтишига қарамай, турли хил тахминларга кўра, 8,1 млн.дан 7,5 млн. километргача потенциал хавфли деб таснифланади.


 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер