Ерга учта хавфли астероид яқинлашмоқда

01:12 24 Декабрь 2020 Дунё
2238 0

Сайёрамизга «потенциал хавфли» деб таснифланувчи учта астероид яқинлашмоқда.

Бу ҳақда “NASA«нинг Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази хабар берди.

Ҳисоб-китобларга кўра, космик тошлар 25 декабрь куни сайёрамиз олдидан хавфсиз тарзда учиб ўтади. Улардан энг каттаси уч миллион километргача яқинлашади, унинг диаметри тахминан 200 метрга тенгдир.

Таъкидланишича, Ерга сўнгги марта 2020 йил январида яқинлашган 501647 (2014 SD224) номи билан танилган астероид шу билан 2021 йилнинг декабрида яна сайёра ёнидан учиб ўтади.

Маълумот ўрнида, “NASA” «потенциал хавфли» гуруҳига 0,05 астрономик бирлик ичида жойлашган ҳамда диаметри 460 фут (тахминан 140 метрга тенг) бўлган барча космик объектларни киритади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер