Ерга тушган энг қадимги метеорит парчаси аниқланди

19:26 28 Июль 2021 Дунё
2809 0

Aнглияда топилган кичик тош бўлаги қадимий метеорит бўлиб чиқди.

4,6 миллиард йил деб тахмин қилинган ушбу объект Ерда топилган энг қадимги метеорит эканлиги таъкидланмоқда. Лафборо университети баёнотига кўра, маҳаллий аҳоли томонидан топилган кўмир рангидаги бу кичик тош Қуёш тизимидаги сайёралар пайдо бўлишидан аввал пайдо бўлган қолдиқларнинг бир қисмидир. Метеорит Ерга Марс ва Юпитер орбиталари орасидаги астероид камаридан келган деб тахмин қилиняпти.

Метеоритга ўзи топилган жой яқинидаги Винчком қишлоғининг номи берилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер