Ерфуруш қўлга олинди
Саминжон ҲУСАНОВ/“Халқ сўзи”. Асака туманида “Ёшлар саноат зонаси”га тегишли 5 сотихдан иборат ер майдонини сотишга уринаётган шахс қўлга олинди. Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимида фаолият олиб борувчи фуқаро танишига ушбу майдонни мол-мулки билан биргаликда туман ҳокимлиги масъуллари ёрдамида расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Шунга мувофиқ у умумий овқатланиш шохобчасида 20 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ер халқимизнинг умуммиллий бойлиги! Шу боис ундан ўзбошимчалик билан фойдаланиш жиноятдир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг