Эрдўғон Африкага сафари чоғида қўриқчиси вафот этди

01:48 24 Февраль 2022 Дунё
1259 0

Фото: Huriyyet

Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдўғоннинг Сенегалдаги сафари чоғида давлат раҳбари хавфсизлик департаменти махсус операциялар бўлими директори юрак хуружидан вафот этган. Бу ҳақда маҳаллий "Huriyyet" нашри хабар бермоқда.

Фото: Huriyyet

Манбада айтилишича, кўрилган барса саъй-ҳаракатларга қарамай Махсус ҳаракат бошқармаси раҳбари Ҳайреттин Эрен ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Унинг жасади Президент самолётида Туркияга олиб келинган.

Ҳайреттин Эрен вафоти муносабати билан Туркия расмийлари, жумладан ташқи ишлар ва молия вазирлари унинг оиласига ҳамдардлик билдирган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер