Эрдоған ўзини дунё етакчилари ичида энг тажрибалиси деб атади

21:30 15 Ноябрь 2021 Дунё
1500 0

Фото: AP

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ўзини дунё етакчилари ичида энг тажрибалиси деб атади. 

Бу ҳақда сиёсатчи Туркия шимоли-ғарбидаги Чанаққалъа вилоятида ёшлар билан учрашув чоғида айтиб ўтган.

«Мен буни мақтаниш учун эмас, балки бошқа етакчилар орасида ўз ўрнимни белгилаш учун айтяпман», деган Туркия президенти. Эрдоғаннинг сўзларига кўра, турк халқи кимнинг кимлигини билиши муҳим.

3 ноябрь куни Туркия Хавфсизлик бош бошқармаси интернетда Эрдоғанни ҳақорат қилувчи постларни тарқатган 30 кишига нисбатан жиноий иш қўзғатгани хабар қилинган эди. Ушбу постларда давлат раҳбарига ўлим тилаклари ёзилган. Улар айбдор деб топилса, қамоқ жазосига маҳкум қилинади.

2003 йилда Адолат ва тараққиёт партияси парламент сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг, Эрдоған Туркия бош вазири лавозимини эгаллади. 

2014 йилда эса у мамлакат президенти этиб сайланган. 2018 йилда бўлиб ўтган сайловда Эрдоғанни иккинчи муддатга сайланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер