Ерда тўсатдан 6 балли магнит бўрони бошланди

17:14 28 Август 2024 Жамият
278 0

Иллюстратив фото

Бугун, 28 август куни ерда тўсаддан 6 балли магнит бўрони кузатиляпти. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.

Иқлимшунослар 28 август куни кузатилаётган магнит бўрони прогноз қилинмаганини айтяпти. Магнит бўрони вақтида жисмоний зўриқишдан қочиш, дам олиш ва тўғри овқатланишга амал қилиш тавсия этилади.

Фото: UzbMeteo

Илмий ҳамжамиятлар доимий равишда бундай пайтда қандай ҳаракатланиш ҳақида турли йўриқномалар ишлаб чиқса ҳам, ҳар бир киши магнит бўронларга руҳан тайёр бўлиши ва бундай ҳодисалар пайтида юзага келиши мумкин бўлган хавфларни қандай камайтиришни билиши муҳимдир. Шундай экан қуйидаги ҳаволада берадиган 5 та маслаҳат сизга фойдали бўлади деган умиддамиз.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер