Ерда кучли магнит бўрони бошланди
Ерда G3 даражадаги кучли магнит бўрони бошланди. Бу ҳақда «Фобос» об-ҳаво маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу бўрон бугун кун давомида кузатилади, унинг шиддати ўзгариб туриши кутилмоқда.
Маълумот учун, магнит бўронлари бир вақтда Ер юзининг йирик майдонларида кузатилади ва кўпчилик буни ҳис қилади. Айниқса юрак-қон томир, асаб соҳасининг сурункали касалликларига эга инсонлар бу жараёнларни оғир ўтказишади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг