Ерда кучли магнит бўрони бошланди
Фото: ТАСС
Олимлар Ерда жуда кучли магнит бўрони бошланганини қайд этди. Бу ҳақда «ТАСС» Россия амалий геофизика институтининг космик об-ҳаво мониторинги марказига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда Ер магнит майдонидаги бузилиш даражаси беш баллик мониторинг шкаласи бўйича G4 сифатида баҳоланади ва бу «жуда юқори» даражага тўғри келади.
Маълумот учун, май ойи бошида Ерда 2005 йилдан бери илк энг кучли магнит бўрони юз берди. У 11 майга ўтар кечаси G5, яъни экстремал даражага етган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг