Ер юзида яшаш учун ягона бўлган хавфсиз жой маълум қилинди
архив фото
Коронавирус инфекциясининг бирорта ҳам ҳолати қайд этилмаган дунёнинг энг совуқ маскани бўлмиш Антарктида ҳозирда “энг хавфсиз“ ҳудуд деб ҳисобланмоқда.
"CNN" нашрининг таъкидлашича, Антарктидада пингвинлар, китлар, тюленлар ва альбатрослардан ташқари бошқа тирик жонзот — маҳаллий аҳоли йўқ. Аммо, аслида, қитъада беш мингга яқин одам яшайди. Улар 80 та базада ишлайдиган олимлар ва тадқиқотчилардир.
“Мен ҳозир бу ерда хавфсиз эканликларидан хурсанд бўладиган бирорта инсон бор деб ўйламайман“, дейди Анверс ороли соҳилидаги Палмер станциясининг координатори Кэри Нельсон.
Қайд этилишича, ушбу маскан БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Иккинчи Жаҳон Урушидан бери “энг катта қийинчилик“ деб номлаган пандемиядан жуғрофий жиҳатдан ажратилганига қарамай, Нельсон ва унинг ҳамкасблари барча воқеаларни доимий равишда кузатиб боришмоқда.
“Мен вазиятнинг ривожланиши билан боғлиқ бўлган ҳамма маълумотларни ўқияпман. Ваҳоланки, дунёда содир бўлаётган воқеаларни кузатишни шахсан ўз бурчим деб биламан”, дейди 2007 йилдан бери Антарктидада ишлаётган Нельсон.
Унинг сўзларига кўра, баъзи ходимлар мураккаб бугунги даврда одамларга ёрдам бериш учун уйларига қайтишга тайёр.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг