Ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллашга йўл қўйилмайди

10:39 30 Июль 2025 Жамият
198 0

Андижон туманида яшовчи Файзулло Аҳмедов ўзига бириктирилган 10 сотих ердан фойдаланиш имконини қўлга киритди-ю, нияти бузилди. Аслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш орқали даромад топиши кўзда тутилган бўлсада, у майдон атрофига девор уриб, ҳатто икки хонали уй ҳам барпо этди. Ваҳоланки, бу — қонунга мутлақо зид.

— Андижон вилоятида жорий йилинг биринчи ярмида бу каби 3588 та ҳолатда 71,8 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди, — дейди Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Фаёзиддин Бердиқулов. — Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 3230 та ҳолатда ер майдонлари асл ҳолатига қайтарилди. Ҳозирда 101 та ҳолат суд тартибида кўриб чиқилган бўлиб, 75 тасида жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган. Шу билан бирга, 4496 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва қонун доирасида чоралар кўрилмоқда.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, ҳудудда ўзлаштирилган 71,8 гектар ер майдонидан ўринли фойдаланилса 7-8 миллиард сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш мумкин эди. Ушбу рақамнинг ўзиёқ ноқонуний хатти-ҳаракатлар нечоғли салбий оқибатларга олиб келишидан далолатдир.

Саминжон ҲУСАНОВ

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер