Ер чўнтакка сиғмайди
Иллюстратив фото
Ғиждувонлик фермер Аннақул (исми ўзгартирилган) қишлоқдошининг уй-жой қуриш ниятида юрганидан фойдаланиб, унга “холис”хизмат кўрсатди. Фермер хўжалигига қарашли ернинг 6 сотихини ими-жимида пуллади.
Халқда “Гадо бир эшикдан ўтгунча, ундан сўнг андишани йиғиштириб қўяди” деган гап бор. Бир лаҳзада 9 миллион сўмни қўлга киритган Аннақул ҳам босар-тусарини билмай қолди. Уй қураман, деган борки, ернинг ҳар сотихини фалон сўмдан пуллайверди. Уларга: “Кўнглингиз тўқ бўлсин, кадастр ҳужжатларини ўзим тўғрилаб бераман” дея ваъдани қуюқ қилишни ҳам унутмади.
Алалхусус, фирибгарлик йўли билан ўзгаларнинг жами 94 миллион 600 минг сўм ҳамда 5100 АҚШ долларини қўлга киритган фермер ўз нафсининг қурбонига айланди. Энди у одил суд олдида жавоб беради.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг