Эр аввалига хотинини, кейин ўзини ўлдирди

10:26 13 Ноябрь 2019 Жамият
1591 0

Самарқандда турмуш ўртоғини ўлдирган шахс ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

12.11.2019 йил соат 00-10ларда Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Бошдархон маҳалласида яшаган Хамид Т. (1986 й.т. якка тартибдаги тадбиркор) турмуш ўртоғи Дилором В. (1994 й.т., уй бекаси) билан ўзаро жанжаллашиб, уни кўллари билан бўғиб ўлдириб, сўнгра яшаш уйида арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “б“ банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер