Эпштейн файлларида Зеленскийнинг номи ҳам тилга олинган — РИА Новости

10:45 03 Февраль 2026 Дунё
490 0

Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган янги материалларда Украина президенти Владимир Зеленскийнинг одам савдоси билан эҳтимолий боғлиқлиги ҳақида даъволар учрайди. АҚШ Адлия вазирлиги томонидан ошкор этилган ҳужжатларда шу каби маълумотлар мавжуд, деб ёзмоқда РИА Новости.

Хусусан, муаллифи номаълум бўлган электрон хатлардан бирида Зеленскийга тегишли активлар манбасини текшириш талаб қилинган. Бу талаб Франциялик модель агент Жан-Люк Брюнел фаолияти билан боғланади. Брюнел вояга етмаганларни жинсий эксплуатацияга жалб қилишда Жеффри Эпштейнга ёрдам берганлик ва бир қатор зўравонлик жиноятларида айбланган.

Мазкур электрон хатда Жан-Люк Брюнел Украина ҳудудида одам савдосини ташкил этишда масъул бўлгани ҳақида даъво илгари сурилади. Шу асосда Зеленскийнинг мол-мулки ва уларнинг келиб чиқиш манбаларига нисбатан тергов ўтказиш таклиф этилган.

Жума куни АҚШ бош прокурори ўринбосари Тодд Бланш Эпштейн иши бўйича материалларни ошкор этиш жараёни якунланганини маълум қилди. Унинг айтишича, сўнгги эълонлар билан бирга жамоатчиликка тақдим этилган ҳужжатлар ҳажми 3,5 миллиондан ортиқ файлни ташкил этган.

Ушбу маълумотлар орасида расмий ҳужжатлар, электрон ёзишмалар, шунингдек, марҳум молиячининг жинсий эксплуатация мақсадида одам савдоси билан боғлиқ жиноятларини тергов қилиш жараёнига оид фото ва видеоматериаллар ҳам мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер