Эплаганга элакда сув

14:04 11 Февраль 2025 Жамият
233 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Мутахассисларнинг маълум қилишича, 2050 йилга бориб Ер юзида сув танқислиги билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин. Афсуски, бу ҳолат мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмайди. Шу боис бугунги кунда сув захираларидан аниқ мақсадда унумли фойдаланиш талаб этилади. Андижон вилоятидаги мавжуд ариқларни бетонлаш орқали «обиҳаёт»ни тежаш ишларига киришилди.

— Маҳалламиздаги ариққа сувни «Қорадарё» каналидан оламиз, —дейди Балиқчи туманидаги «Сарновул» МФЙ раиси Аҳмаджон Мирзаев. — Афсуски, кўчанинг охирида жойлашган хонадонларга сув етиб бормас эди. Ҳозир 2 кмдан иборат ички ариқни бетонлаш орқали исрофгарчиликнинг олди олиниб, ҳар бир томорқани суғориш имконияти яратилмоқда. Ваҳоланки, авваллари сувнинг 60 фоизи беҳуда сарфланаётганди. Эндиликда бир сонияда 200 литрни тежашимиз мумкин бўлади. Амалга оширилаётган ишлар натижасида сувдан фойдаланиш коэффициенти 90 фоизга етказилмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мавжуд ариқларни бетонлаш орқали туман бўйича иқтисод қилиниши режалаштирилган сув миқдори 4 млн. метр кубни ташкил этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер