Энг сара ва арзон неъматлар – байрам дастурхонига

14:40 21 Декабрь 2022 Жамият
584 0

Фото: Халқ сўзи

Наманганда кечадан эътиборан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг анъанавий байрам савдо ярмаркалари иш бошлади. Вилоят марказининг «Истиқлол» кўчасида ташкил этилган кўчма дўконларда деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган мева-сабзавот ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига бозордагидан бирмунча арзон нархда тақдим этилмоқда.

Давлатобод туманидаги «Яшил деҳқон бозори»да ҳам ярмарка пештахталарига 30 дан ортиқ турда кундалик зарурий маҳсулотлар қўйилган.

— Байрам ярмаркаси савдоларининг афзал томони шундаки, нархлар қатъий ва харидор учун мақбул, бозордаги сингари тортишиб ўтирмайсиз, танлов ҳам бемалол, гўшт, тухум, балиқдан тортиб, гурунч, ширинлик ва цитрус меваларгача бор, — дейди тўрақўрғонлик меҳнат фахрийси Мамадали Алишеров мамнунлик билан. — Байрамни тўкин дастурхон атрофида нишонлашимиз учун бундай ярмаркаларнинг ташкил этилиши айни муддао бўлмоқда.

Байрамолди ва байрам кунларида - уч ҳафта давом этадиган Янги йил савдо ярмаркалари Наманган вилоятининг барча туман марказларида хизмат кўрсатмоқда.

 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер