Ўзбекистонда июнь ойида энг кўп қайси автомобил ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

14:29 20 Июль 2020 Жамият
1150 0

Энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмитанинг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 6 ойда жами 37 682 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154,2 фоиз ўсиш суръатига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида 7557 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, 2020 йилнинг бошқа ойларига қараганда энг кўп кўрсаткични қайд этди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-июнь ойларида 35 050 дона “Nexia T-250” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 99,9 фоиз), 37 682 дона “Cobalt” (154,2 фоиз), 26 047 дона “Lacetti-Gentra” (133,0 фоиз), 26 687 дона “Damas” (115,8 фоиз), 14 511 дона “Spark” (160,4 фоиз) ҳамда 3 478 дона “Labo“ (90,7 фоиз) автомобиллари ишлаб чиқарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер