Энг кўп туғилиш сони шаҳарларда қайд этилди
Иллюстратив фото
2025 йилнинг январь-апрель ойларида, республика бўйича 266 478 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Туғилишларнинг шаҳар ва қишлоқ жойлар бўйича тақсимланишида 136 060 нафар дунёга келиш сони билан шаҳарлар устунлик қилган. Қишлоқларда эса йил бошидан буён 130 418 та чақалоқ туғилди.
Шунингдек, қўмита 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 5,8 миллион квартиралар ичимлик суви билан таъминланганини хабар қилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг