«Энг китобхон мактаб» директорига «Спарк» совға қилинди

01:01 24 Февраль 2021 Жамият
1498 0

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият-маърифат маркази, «Китоб маркази – Китоб дунёси» тармоқ савдо марказлари томонидан ўтказилди. Лойиҳада 350 дан ортиқ мактаб иштирок этди. Таълим муассасаларида таҳсил олаётган 150 000 мингдан зиёд ўқувчилар, шунингдек, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилар учун китоб савдо ярмаркалари, китобхонлик байрамлари ўтказилди.

Тадбирнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. «Фаол китобхон маҳалла раиси» номинацияси ғолиби – Навоий шаҳридаги «Янгиариқ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мавлонов Абу Саид, «Энг китобхон прокуратура ходими» .номинация ғолиби – Учқудуқ тумани прокурори, Адлия катта маслаҳатчиси Раҳматов Рашид Насруллаевич, «Фаол китобхон Ички ишлар ходими» Конимех тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Қурбонов Баҳромжон Исматуллаевич ҳамда Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Хўжанов Завқиддин Муроддиновичлар тақдирланди.

Шунингдек, Зарафшон шаҳри ва Навбаҳор тумани ўқитувчи ва ўқувчиларининг китобхонлик маданияти алоҳида эътироф этилди.

Бундан ташқари, Навоий шаҳридаги 11-мактаб «Энг китобхон мактаб» лойиҳасининг Навоий вилояти босқичи мутлақ ғолиби деб топилди. Олий мукофот «СПАРК» автомашинаси калити мактаб директорига топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер