“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан йил охирига қадар ўн битта инвестициявий лойиҳа амалга оширилади

09:05 08 Июль 2018 Иқтисодиёт
5018 0
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи».

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятида инвестициявий лойиҳалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Халқ сўзи online“га жамият матбуот хизмати хабар қилди.

Бугунги кунда гидроэлектр станцияларда йилига 7 млрд. кВт соат атрофида электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Бу республикамизда ҳосил қилинадиган энергиянинг атиги 13 фоизини ташкил этади, холос. Йиғилишда ушбу кўрсаткич жуда паст эканлиги қайд этилиб, яқин уч йилда 12 та йирик, ўрта ва кичик ГЭС қуриш эвазига уни 16 фоизга етказиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Таъкидлаш керакки, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги 36 та ГЭСнинг 18 таси тез орада модернизация қилиниши зарур.Чунки улардаги ускуналар аллақачон эскириб бўлган. Бу борада Президентимизнинг 2018 йил 3 февралдаги “2018 йил учун инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида аниқ вазифалар белгилаб берилган. Унга мувофиқ, жорий йилда умумий қиймати 354,8 млн. АҚШ долларга тенг бўлган ўн битта йирик инвестициявий лойиҳа амалга оширилади. Уларни молиялаштириш учун 205,6 млн. АҚШ долларилик чет эл кредитлари жалб этилса, қолган қисми жамиятнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

Йиғилиш сўнгида “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан 2018 йилда инвестициявий лойиҳаларни ўз вақтида изчил амалга ошириш, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича ишларни жадаллаштириш борасида мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди. Шу билан бирга, ҳамкор идоралар ҳамда мутасадди банклар билан ўзаро ҳамкорлик йўналишларини самарали ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер