Энергия сотиш компаниялари ўзи даромад кўрмагунича соҳада ўзгариш бўлмайди — Алишер Қодиров 

11:31 17 Ноябрь 2022 Жамият
810 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» ДП МК раиси Алишер Қодиров аҳолини газ ва электр билан таъминлашдаги муаммолар ҳақида ўз нуқтаи назарини билдирди.

"Автосаноатда монополия тугамаса автомашина нархлари ўзгармаганидек, энергетикада ҳам монополия тугамас, нархлар ўзгармас экан, аҳолини газ ва электр билан таъминлашда сифат ўзгармайди.

Изоҳ бераман…

Сифатли таъминот учун яроқли тармоқлар бўлиши керак. Тармоқлар яроқли бўлиши учун мунтазам ва қиммат таъмир ишлари талаб қилинади. Бу бюджет учун оғир, қарзга қилиш - тешик идишга сув қуйгандек гап, инвесторлар эса давлат билан шерикчилик қилишни исташмайди.

Энергия сотиш компаниялари ўзи даромад кўрмагунича соҳада ўзгариш бўлмайди.

Газ ҳам электр ҳам бор, етмаса сотиб олиш имконияти бор, лекин минглаб километр симлар ва трубалар эскириб кетган. Аҳолини электр ва газ билан таъминлашдаги муаммо ресурс етишмовчилиги эмас, бошқарув ва таъминот тизимини эскирганида.

Истаганингизча энергетика вазирини (ёки мени, фарқи йўқ) танқид қилишингиз мумкин, соҳада ҳаммамиз учун оғир ва оғриқли, вақт талаб қиладиган ислоҳотлар бўлмас экан, муаммо тураверади" дейди у ўзининг телеграм каналида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер